Аллегри "Ювентус"ни тарк этишга қарор қилди
Массимилиано Аллегри жорий мавсум охирида "Ювентус"ни тарк этади. "Calciomercato" нашрининг маълум қилишича, 55 ёшли мутахассис ўз қарори ҳақида Турин клуби раҳбарларини хабардор қилган.
Аллегри 2021 йилнинг ўрталарида фаолиятида иккинчи марта "кекса сеньора"ни қабул қилиб олган эди. Ўшандан бери 84 учрашувда жамоа 46 маротаба ғалабани нишонлади, 17 та дуранг ўйнади ва 21 марта мағлуб бўлди.
Айни дамда "Ювентус" Италия чемпионати турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Яқинда клуб томонидан молиявий фирибгарлик учун жамоадан 15 очко олиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, "зебралар" навбатдаги ўйинини 23 февраль куни Европа лигаси доирасида "Нант"га қарши ўтказади.
Фикрлар