Аллегрининг "Ювентус"даги тақдири аниқ
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри келаси мавсумда ҳам ўз лавозимида қолади.
Якунланган мавсумдаги муваффақиятсизликдан сўнг италиялик мутахассснинг жамоадаги келажаги жиддий шубҳа остида эди, боиси Турин клуби бирорта соврин юта олмади ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини ҳам қўлга кирита олмади. Журналист Франко Леонеттининг ёзишича, «Ювентус» раҳбарияти аллақачон Аллегри билан клубнинг мавсумолди трансфер режаларини муҳокама қилмоқда, бу эса «кекса синьора»нинг янги мавсумда Аллегри билан ҳамкорликни давом эттириш ниятини тасдиқлайди.
Массимилиано Аллегрининг "Ювентус" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Унга Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби яхши маошли таклиф билан мурожаат қилди, аммо у буни рад этди.
Фикрлар