"Almaty Juniors Asian Cup 2026" турнири. Дзюдочиларимиз биринчи кун беллашувларида 9 та медал қўлга киритишди, 4 таси олтин!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистон мезбонлик қилаётган "Almaty Cadets and Juniors Asian Cup 2026" мусобақасининг учинчи куни ёшлар ўртасидаги баҳсларига старт берилди. 

Дунёнинг 12 давлати дзюдочилари қатнашаётган турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кадетларимиз сингари ишончни оқлашяпти. Улар илк кунги беллашувларда 4 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Биринчи кун шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Олтин медаллар:
-52 кг: Нигина Умирзоқова  
-57 кг: Райҳона Маматова
-60 кг: Дилшод Каримов 
-66 кг: Асадбек Мисиров 

Кумуш медаллар:
-63 кг: Асал Каримжонова
-60 кг: Рамзиддин Норбобоев 
-66 кг: Абдураҳмон Саъдуллаев 

Бронза медаллар:
-52 кг: Саодат Қорабоева
-63 кг: Адина Абилқосимова

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!