Алонсо армонини унуттирадиган ўйинчи топди

  • 9 декабрь, 07:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”ни ёзда қабул қилиб олган Хаби Алонсо янги жамоасида испан футболининг ноёб истеъдоди Мартин Субимендини кўрмоқчи бўлганди. Бироқ мадридликлар бу трансферни амалга оширишга кеч қўлди.

Tecno

Лондоннинг “Арсенал” клуби Субимендини тарбиялаган “Реал Сосьедад”га 70 миллион евро тўлаб, 26 ёшли футболчини Англия Премьер-лигасига олиб кетди.

Хаби Алонсо Испания чемпионати ўйинларини кузатиб, Субименди даражасига чиқиши мумкин бўлган бошқа ижрочини топди. “Эльче” сафида ўйнаётган Родриго Мендоса Алонсонинг асосий нишонига айланди.

20 ёшли ярим ҳимоячи ёшига нисбата анча етук ўйин намойиш қилмоқда, Мадрид суперклуби мураббийлар штаби унинг ўйин услуби “Реал”га тўлиқ мос тушади, деган хулосага келди.

Хаби Алонсога Мендосанинг тўпни назорат қилиши, жамоа ўйинини ҳимоядан бошқариш қобилияти ва тактик саводи юқорилиги маъқул ккелгани айтилмоқда.

Родриго Мендосанинг нархи ҳали мавсум бошидан бери тўққиз баравар ошди. Хаби Алонсо “Қироллик клуби” спорт бўлимидан бу ўйинчини тезроқ олиб беришни сўраяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!