Алонсо “Реал”нинг икки машҳур ўйинчисини кетказади

  • 11 сентябрь, 07:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари янги бош мураббий Хаби Алонсо талаблари асосида 2026-2027 йилги мавсум учун таркиб шакллантириш бўйича иш бошлади.

Tecno

AS нашрининг маълум қилишича, мадридликлар ёзда жамоага Трент Александер-Арнольд, Дин Хёйсен ва Альваро Каррераснинг келиши билан бошланган ҳимоя чизиғидаги ислоҳотларни якунига етказиб қўймоқчи.

Хаби Алонсо келажакда Давид Алаба ва Антони Рюдигер каби тажрибали ҳимоячилар хизматидан фойдаланмоқчи эмас. Шу боис, клуб раҳбарияти бу ўйинчиларни қўйиб юборади.

Ҳар икки ҳимоячининг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. Мадридликлар уларга янги битим таклиф қилмайди.

Рюдигер ва Алабадан бўшаган жойга Хаби Алонсо “Ливерпуль” билан шартномаси якунланаётган Иброҳим Конатени  олиб келади. Шунингдек, “Реал”нинг иккинчи жамоасида ўзини кўрсатаётган 18 ёшли марказий ҳимоячи Хоан Мартинес асосий таркибга ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!