
Алонсо яна янги футболчиларни жалб қилишни хоҳламоқда. Перес ҳам бунга розими?
Мадриднинг "Реал" клуби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг трансфер бозорида ишни давом эттиради. Жамоа ярим финалда ПСЖдан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлгач, бош мураббий Хаби Алонсо таркибни кучайтириш зарурлигини тушунди.
"Marca" нашрининг хабарига кўра, Алонсо клуб раҳбариятидан янги футболчиларни сотиб олишни сўраган ва бу илтимос қондирилган.
"Қироллик клуби" аввал "Бенфика"дан Альваро Каррерасни олиб келди, энди эса яна бир неча янги трансферлар амалга оширилиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, жамоа яна бир марказий ҳимоячи ва ярим ҳимоячи олиб келишни мақсад қилган ҳолда, бир неча футболчиларни нишонга олган.
Эслатиб ўтамиз, КЎЖЧдан аввал "қаймоқранглилар" Трент Александр-Арнольд ва Дин Хаусенни ҳам жамоага жалб қилган эди.
Фикрлар