Аълохон Абдуллаев: "Гаттини ҳурмат қиламан. Бироқ..."

"Жанг" лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси истеъдодли боксчимиз Аълохон Абдуллаев бўлди. У ҳафта "қаҳрамон"лари Оскар де ла Хойя ва Артуро Гатти ўртасида ўз танловини маълум қилди. 

- Тўғриси, бу икки афсона боксчиларнинг жангини тўғридан-тўғри кўрмаганман. Чунки, улар фаолият олиб борган вақтда мен жуда ёш эдим. Лекин кейинчалик уларнинг жангларини томоша қилганман.Иккиси ўртасидаги ўзаро жангни ҳам кўрганман. Гаттининг Микки Уорд билан "даҳшат"ли тўқнашувларини ҳам кузатганман.

Гаттини боксини ва боксдан ташқари муҳтожларга қилган яхшиликларини жуда ҳурмат қиламан. Бироқ, у профессионал спортчига хос бўлмаган тарзда маишатга берилгани мағлубиятларига сабаб бўлган, деб ўйлайман.

Оскар де ла Хойя эса ҳақиқий профессионал бўлган. Бокс тушиш услублари ҳам, оёқ ҳаракатлари, техникаси ҳам зўр бўлган. Гатти қайтмас, ҳақиқий жангчи бўлган бўлса, Оскар ақлли боксчи эди.

Ҳар доим рингда ақл билан ҳаракат қилган боксчи кўпроқ муваффақият қозонади, деб ўйлайман. Оскар де ла Хойя фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам профессионал бокс ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мен Гаттини ҳурмат қиламан. Бироқ, Оскар де ла Хойяни кучлироқ боксчи бўлган, деб биламан. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!