Аълохон Абдуллаев жаҳон чемпионатида илк бор бронза медалини қўлга киритди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-75 кг вазн тоифасида Аълохон Абдуллаев бразилиялик Вандерлей Перейрага қарши рингга кўтарилди. Беллашувда бразилиялик боксчи 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб финалга йўл олди. Аълохон эса бронза медалигини қўлга киритди ва 50 минг доллар пул мукофотига эга чиқди. Бу боксчимизнинг фаолиятидаги илк бронза медали ҳисобланади.

aloxon-16

Аълохон Абдуллаев

Вазн тоифаси: -75 кг

Туғилган сана: 26.07.2003

Туғилган жойи: Наманган вилояти

Натижалари:

Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби

Катталар ўртасида бир қатор халқаро турнир ғолиб ва совриндори

В.А.Золотарёв халқаро турнири ғолиби

Катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони

Эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бронза медали (2023) соҳиби.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!