Аълохон Абдуллаев оғир ўтган баҳсда ғалабани қўлга киритди
Айни пайтда Тошкентдаги "Ҳумо арена" мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, унда бир қатор ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказяпти.
Ҳозиргина иқтидорли чарм қўлқоп устамиз Аълохон Абдуллаев ва қирғизистонлик Даниэль Абдураҳмонов ўртасидаги баҳс якунланди. Шиддатли ва кескин курашларга бой ўтган тўқнашувда Абдуллаев ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу оқшомнинг марказий жангида ўзбекистонлик Тимур Никулин ва Қозоғистон вакили Эркабулан Токтар қарама-қаршили ўтказилади.



Фикрлар