Альваро Арбелоа: "Бернабеу"да яна бир ажойиб кеча бизни кутиб турибди"

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар Лигаси чорак финалида "Бавария"га қарши 7 апрель куни бўладиган биринчи ўйин олдидан матбуот анжуманида фикр билдирди.

Журналистлар Альваро Арбелоага қайси "Реал"ни кўришни истайди деб сўрашди.

"Мен ҳар доим энг кучли рақибларга муносиб қарши турган "Реал"ни кўришни истайман. "Бавария" бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатяпти. Биз ва "Бавария" орасида ҳар доим алоҳида тарих бор. "Бернабеу"да яна бир ажойиб Чемпионлар Лигаси кечаси бизни кутиб турибди.

Ғалаба қозониш учун ўйиннинг барча босқичларида яхши ҳаракат қилиш керак. Аъло жамоа бўлиш учун бирдамлик ва коллектив руҳга эга бўлиш зарур. Мен энг кўп шу жиҳатга эътибор қаратаман.

Бизнинг энг яхши футболчиларимиз бор ва биз дунёдаги энг яхши жамоа бўлишимиз керак. Ҳар бир футболчининг таланти жамоа манфаатига хизмат қилиши лозим".

Журналистлар шундан кейин "Бавария"нинг нимаси ёқади деб сўрашди.

"Бу жамоа жуда яхши тайёрланган. Уларнинг ўйин услуби ва индивидуаллиги дарҳол кўзга ташланади. Ҳимояда улар жуда агрессив, рақибни орқага қайтишга мажбур қиладилар. Тўпга эгалик қилганда эса қанотлардан фойдаланиб имкониятлар яратадилар.

Менимча, бу жамоа жуда мувозанатли ва кўплаб кучли жиҳатларга эга. Улар ҳимояда жуда фидойилик кўрсатадилар. Венсан Компани алоҳида мақтовга лойиқ, чунки у "Бавария"да катта ишларни амалга оширяпти". 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!