Амалдаги чемпион бугун "Рома"ни қабул қилади

Бугун Мадридда УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган яна бир қизиқарли учрашув бўлиб ўтади. Аниқроғи, мусобақанинг амалдаги чемпиони “Реал” турнирнинг ўтган мавсумдаги ярим финалчиси “Рома”ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Реал” Чемпионлар лигасида кетма-кет 28та ўйиндан буён гол уриб келмоқда.

- “Реал” ва “Рома” жамоалари ўртасидаги сўнгги 8та ўйинни барчасида ғолиб номи аниқ бўлган, дуранг қайд этилмаган.

- “Рома” Чемпионлар лигасининг сўнгги 5та сафар баҳсида ўз дарвозасидан камида 2та гол ўтказиб юборган.

"Реал" - "Рома"
 
Стадион: "Сантьяго Бернабеу" (Мадрид, Испания)
 
Бошланиш вақти: 00:00
 
Бош ҳакам: Бьорн Куйперс (Голландия)
 
Тахминий таркиблар:
 
"Реал": Навас - Марсело, Варан, Рамос, Карвахаль - Кроос, Модрич, Каземиро - Бэйл, Асенсио, Бензема
 
"Рома": Ольсен - Маркано, Манолас, Фасио - Карсдорп, Коларов, Н' Зонзи, Де Росси - Шик, Джеко, Пасторе

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!