Америкалик боксчи: "Мен Александр Усикни ҳеч қандай муаммосиз нокаутга учратардим"
57 ёшли Америка бокс шон-шараф залининг аъзоси ва уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жеймс Тони украиналик таниқли чарм қўлқоп устаси Александр Усикни қаттиқ танқид қилди.
"Агар Усик менинг давримда жанг қилганида, ҳозиргидек ютуқларга эриша олмасди. У ўртача боксчи, буюк эмас. Замонавий боксчиларнинг ҳеч бири тарихдаги энг буюклар қаторига кирмайди. Чунки улар катта жангларни хоҳламайди. Буюк бўлишнинг эса ягона йўли - буюк рақибларга қарши рингга чиқишдир! Ҳозир оғир вазн тоифаси бутунлай бошқа даражада. Очиғи, мен ўша украиналикни ҳеч қандай муаммосиз нокаутга учратардим", - дея Тонининг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".
Маълумот учун, Жеймс Тони профессионал фаолияти давомида 70 ғалаба (47 КО), 10 мағлубият ва 3 дурранг қайд этган.
Фикрлар