Америкалик боксчи Пакьяони нокаут билан нафақага кузатмоқчи

Америкалик боксчи Эррол Спенс ўрта вазн тоифасининг WBA чемпионлик камари соҳиби филиппинлик Мэнии Пакьяо билан жанг қилмоқчи.

Ўйлайманки, бу тенг курашлар остида кечадиган жанг. Унда бундай жанглар учун яхшигина тажриба бор. Биз биргаликда мухлисларга ажойиб жанг совға қилишмиз мумкин.

– Пакьяо тез орада бокс шон-шараф Зали аъзосига айланади, аммо унинг фаолияти охирига етиб қолди. Уни нокаутга учрата оламан. Кейин Пакьяо яхшигина даромадли чек билан нафақага йўл олади, – дея Спенснинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.

Аввалроқ, Спенснинг Пакьяо билан рингда учрашиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!