Мағлубиятсиз серия қайд этаётган боксчи WBO камари учун жанг ва 3 миллион долларлик гонорардан воз кечди
"Top Rank" компанияси раҳбари Боб Арум бокс шарҳловчиси Дэн Рафаэлга берган интервьюсида Кейшон Дэвис(15-0, 10 КО)нинг қарори уни ҳайратга солганини маълум қилди. Унга кўра, Дэвис Дэвин Хэйни (33-0, 15 КО) билан жанг таклифини ва ҳозиргача олган энг катта ҳақидан камида уч баробар кўп гонорарни рад этган.
Кейшон Дэвис ярим ўрта вазнда WBO чемпиони Дэвин Хэйнига мажбурий рақиб сифатида жанг қилиш ҳуқуқига эга эди. У бугунга қадар бир неча бор омма олдида айнан Хэйни билан рингга чиқишни исташини айтганди.
"Қаранг, мен қарияман. Лекин шунда ҳам Кейшон нимани ўйлаётганини тушунмадим. Биз унинг ўзи доим талаб қилган баҳсни ташкил этишга ҳаракат қилдик. Бироқ келишув амалга ошиш арафасида у рад этди", – деди 94 ёшли Арум.
Кейшон Дэвис ҳозирча ўзининг рад жавоби сабаблари ҳақида оммага ҳеч қандай изоҳ бермади. Боб Арумнинг сўзларига кўра, Top Rank компанияси мазкур қарама-қаршилик учун Дэвисга 3 миллион доллар таклиф қилган. Унгача эса боксчининг энг катта гонорари 1 миллион доллардан бироз кўпроқ бўлган.

Фикрлар