Амин Эргашев чемпионлик камари учун даъвогар. У иккита жангда ғалаба қозонса EFC чемпионига айланади!
4 сентябрь куни Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли бўлган EFC промоушени Россиянинг Қозон шаҳрида навбатдаги "EFC 40" турнирини ўтказади. Қувонарлиси, ушбу жанг кечасида оғир вазн тоифасидаги машҳур вакилларимиздан бири Амин Эргашев ҳам октагонга кўтарилади. Аҳамиятли жиҳати бу вазн тоифасида промоушен ўзига хос Гран-При ташкил қилган.
Яъни, кучли тўртталик ўзаро жанг олиб боради. "EFC 40" турнирида икки жуфтлик ғолиблари навбатдаги жанг кечаларидан бирида промоушеннинг оғир вазн тоифасида UFC билан шартнома тузган, Ризван Куниевдан вакант қолган чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади.
Амин Эргашев( Ўзбекистон), Алан Макитов (Россия), Владимир Дайнеко (Россия) ҳамда Энтони Хамилтон (АҚШ) кучли тўртталикни ташкил қилган ҳолда, Гран-Прининг асосий қаҳрамонлари ҳамда чемпионликка асосий даъвогарлардир. Демак, "EFC 40" турнирида ҳамюртимиз Алан Макитов билан жанг қилади.
Ушбу тўқнашувда ғалаба қозонса, Дайнеко ҳамда Хамилтон жанги ғолиби билан тўқнаш келади ва мазкур жангни ҳам омадли якунласа, EFC промоушенининг оғир вазн тоифасидаги илк ўзбекистонлик чемпиони деган тарихий натижани қайд этади.
Албатта, мазкур муҳим, том маънодаги чемпионлик жангларида ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз!
Фикрлар