Амин Эргашев Сочида жанг қилади...Рақиб ва жанг санаси ҳам маълум
Ўзбекистонлик машҳур ММА жангчиси Амин Эргашев навбатдаги жангини ўтказади. Оғир вазн тоифасида фаолият юритадиган навоийлик спортчи 21 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида октагонга кўтарилади. У “М-1 Global” промоушени ташкил қилаётган жанг кечасида россиялик жиддий рақиб Олег Попов билан тўқнаш келади.
Олег фаолияти мобайнида 8 та жанг жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган. Бир бора мағлубият қайд этган. Ҳамюртимиз эса 10-4 кўрсаткичга эга.
Маълумот учун, Эргашев сўнгги марта 2019 йил 23 ноябрда Тошкентда ташкил этилган "GFC 20" турнирида жанг қилган эди.
Фикрлар