Аморим: "АПЛдаги натижалар бизнинг ҳақиқий ҳолатимизни кўрсатяпти"

BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг Англия Премьер-лигасидаги қийинчиликлари ҳақида гапирди. 32-турдан сўнг манкуниянликлар турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Европа лигасида эса жамоа ярим финалга чиқиб, "Атлетик"га қарши ўйнайди.

"Мураббий сифатида сизнинг ишингизга асосий баҳо – бу миллий чемпионатдаги натижалар. Еврокубокларда яхши ўйнашингиз мумкин, лекин сизни айнан чемпионат натижалари орқали баҳолашади. Ва бу ерда биз ўз имкониятларимизни намойиш эта олмаяпмиз.

Кўп жиҳатлар бўйича етишмаяпмиз. Масалан, Гарначо ўта чарчаган эди, аммо ўйин давомида фақат у ўтиш фазаларида фаол ҳаракат қила оларди.

Жисмоний тайёргарлик ва куч бўйича муаммолар борми? Ҳа, Европа клубларига қарши ўйинларда биз бунга етарлича жавоб бера оляпмиз, лекин АПЛда бу томонлама жуда қийналмоқдамиз" – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "қизил иблислар" бош мураббийи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию