Аморим Фергюсоннинг рекордини такрорлади

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Сэр Алекс Фергюсоннинг ва Мэтт Басбининг рекордини такрорлаб, тарихда учинчи бўлди. 
 
Хабарингиз бор, кеча Аморим бошчилигидаги "қизил иблислар" Европа лигаси доирасида сўнгги дақиқаларда гол киритиб, "Рейнжерс"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ғалабадан сўнг португалиялик мураббий еврокубокларнинг дастлабки 3 та баҳсида муваффақиятга эришган МЮ тарихидаги учинчи мутахассис бўлди. 
 
Бундан аввал 1956 йилда Мэтт Басби ва 1990 йилда Сэр Алекс Фергюсон бу натижани қайд этиб, тарихга киришган эди. 
 
Маълумот ўрнида, Рубен дастлабки тўқнашувда "Будё-Глимт"ни 3:2 ҳисобида енгган бўлса, иккинчи учрашувда "Виктория Пльзен"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!