Аморим “Манчестер Юнайтед” футболчилари ишончини йўқотди

  • 19 февраль, 06:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоага португалиялик мутахассис Рубен Аморимни олиб келгани билан вазият ижобий томонга ўзгаргани йўқ.

Бу мутахассис қўллаётган ўйин услуби ҳеч қандай самара бермаяпти ва жамоа мусобақа жадвалида хавфли ҳудудга яқинлашиб қолди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед”нинг айрим футболчилари Рубен Аморимнинг бош мураббийликдаги қобилиятига ишонмай қўйди.

Футболчилар “Манчестер Юнайтед” ғалаба қозонган ўйинларда ижобий натижа омад ёки айрим ўйинчиларнинг маҳорати эвазига қайд этилмоқда ва бунга Аморим қўллаётган ўйин услубининг ҳеч қандай дахли йўқ, деб ҳисоблаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Португалия чемпионатида “Спортинг”ни муваффақиятли бошқариб келаётган Рубен Аморимни 2024 йилнинг ноябрида бош мураббийликка олиб келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!