Аморим: "Манчестер Юнайтед" яна АПЛ ва Чемпионлар лигасини юта олади"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим клубнинг келажагига ишонч билан қарамоқда. Унинг фикрича, жамоа яна Англия ва Европанинг энг кучли клублари сафига қайтиши мумкин.

Tecno

"Манчестер Юнайтед" яна Премьер-лига ва Чемпионлар лигасини юта оладими?

"Менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу клубда пулга сотиб бўлмайдиган жиҳатлар бор: тарих, анъаналар, ишқибозлар. Бизда ҳатто Чемпионлар лигасисиз ҳам маблағ бор. Агар бизда бошқача маданият бўлса, албатта, ўз ўрнимизга қайта оламиз", – деди Аморим BBC нашрига.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда МЮ Англия чемпионатини 15-ўринда якунлаб, еврокубоклардан четда қолганди. Клуб сўнгги бор АПЛни 2013 йилда, Чемпионлар лигасини эса 2008 йилда қўлга киритган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию