Аморим “Манчестер Юнайтед”дан учта “бомба” трансфер сўради

TIGGO 2 PRO

Рубен Аморим “Манчестер Юнайтед”ни нуфузли совринлар учун курашадиган жамоага айлантиришга бел боғлаган.

Клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга таркибни ўзгартириш ваколатини берди. Аморим яқинда ҳозирги таркибдаги аксарият ўйинчилар билан хайрлашишга тайёрлигини маълум қилди.

Шу билан бирга бу мутахассис янги ижрочилар рўйхатини ҳам шакллантирмоқда. Аморим клуб хўжайинларидан қуйидаги уч трансферни амалга оширишни сўради.

Аморим ҳужум чизиғидаги камчиликларни Виктор Осимхенни олиб келиш орқали ёпмоқчи. “Наполи” билан муносабати бузилган нигериялик форвард “Галатасарой”да узоқ қолмоқчи эмас ва Англияда ўйнашни истаяпти.

Манчестерликлар устози Тайлер Диблингни нишонга олди. “Саутгемптон”нинг 18 ёшли ҳужумкор футболчисидан Аморим яқин келажакда ҳақиқий етакчини тарбияламоқчи.

Шунингдек, Рубен Аморим рўйхатига “Бенфика” чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерас ҳам киритилди. Испаниялик ҳимоячи универсаллиги билан мутахассислар эътиборини тортмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!