Аморим ўйинчи танлашни билмас экан. Рэшфорд бирдан кучайди...

  • 23 февраль, 17:57
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим жамоага келганидан кейин клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфорднинг ўйинидан қониқмай, уни кетказишгача борди.

27 ёшли ҳужумчи ижара асосида “Астон Вилла”га ўтганидан кейин рақиблар учун энг хавфли ҳужумчига айланди.

Opta статистика марказининг маълум қилишича, Рэшфорд Бирмингем клубига ўтганидан кейин учта учрашувда иштирок этиб, Англия чемпионатида энг кўп – тўртта хавфли вазият яратди.

Бундан ташқари, Маркус иккита ассист қайд этди ва 15 марта дриблингни амалга оширди.

Англия Премьер-лигаси таҳлилчилари тажрибали ҳужумчи ўйинида ижобий ўзгаришлар бошланганини эътироф этмоқда.

Рубен Аморим қўл остидаги “Манчестер Юнайтед” ҳақида бундай, деб бўлмайди. Бу жамоа АПЛнинг 26-турида “Эвертон” билан тўқнаш келиб, мағлубиятдан зўрға қутилиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!