Аморим собиқ футболчилар танқидига жавоб берди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим клубнинг собиқ футболчилари томонидан билдирилаётган танқидлар ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ манкунианликларнинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Аморим клубга мос келмаслигини айтиб, унинг иш услубини қоралаган эди.
“‘МЮ бу таваккал ва томошабоплик дегани. Биз ҳар доим ҳужумкор футбол ўйнаганмиз”, — деди Скоулз.
Рубен Аморим эса бунга қуйидагича муносабат билдирди:
“Буни нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Мен “Манчестер Юнайтед” мураббийи сифатида ҳозирча етарлича муваффақиятга эришганим йўқ. Айниқса, ушбу мавсумда кўпроқ очко жамғаришимиз керак. Шу сабабли буни табиий ҳолат сифатида қабул қиламан.
Баъзан улар барча маълумотларга эга бўлмайди ва уларга “Манчестер Юнайтед” улар ўйнаган даврдаги стандартларга амал қилаётгандек, доим ғалаба қозониши керакдек туюлади. Клубни ҳозирги вазиятда кўриш уларга қийин.
Муаммо ғалабаларда эмас. Муаммо шундаки, мен мураббий сифатида ўз ишими етарлича яхши бажараётганим йўқ. Бу ҳам факт ва мен буни қабул қила оламан. Улар учун ягона муаммо жамоа ғалаба қозонмаяпти ва бўлиши керак бўлган ўринда эмас. Агар ғалаба бўлса, муаммо ҳам бўлмайди."
Маълумот учун, “қизил иблислар” айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 25 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Фикрлар