"Аморимнинг 10 дақиқада айтган гаплари Тен Хагнинг 2 йилда билдирган фикрларидан маънолироқ"

Майкл Оуен "Манчестер Юнайтед"га Рубен Аморим тайинлангани ҳақида фикр билдирди. 

Португалиялик мутахассис манкунианликларнинг янги бош мураббийи сифатида илк учрашувини "Ипсвич"га қарши ўтказади.

"Сўнгги йилларда "Манчестер Юнайтед" кўп марта амалга ошмаган янги умидларга эга эди. Бироқ Аморим тўғри номзод бўлиши мумкин, деган фикр бор.

Менга унинг хатти-ҳаракати ёқади. У ишончли кўринади. Унинг 10 дақиқада айтган сўзлари Тен Хагнинг икки ярим йил ичида айтган фикрларидан кўра кўпроқ маънога эга", - дея фикр билдирди Англия терма жамоаси собиқ футболчиси. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!