"Ан-Наср" франциялик ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олишга яқин

"Ан-Наср" бир нечта ҳимоячилар билан музокаралар олиб борганидан кейин бир тўхтамга келди ва "Лейпциг"дан Муҳаммад Симаканни сотиб олмоқда. 

Фабрицио Рамона хабар беришича, франциялик футболчининг трансфери риёдликларга 40 миллион евродан кўпроққа туади. Айни пайтда жамоа Симаканнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда ва келишувга яқин. "Лейпциг" эса аллақачон унинг ўрнига бошқа ҳимоячи излашга тушган ва вариантлар орасида "Бенфика" аъзоси Антониу Силва бор. 

Муҳаммадни ушбу ёзда "Ньюкасл" ва "Ливерпуль" ҳам ўз таркибига қўшиб олиш ҳақида ўйлашди, лекин ҳеч қайси бири аниқ таклиф билан чиққани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи 2021 йили "Страсбург"дан Германияга келган. Ўшанда клуб уни 15 миллион еврога сотиб олганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!