"Ан-Наср" ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди. Машарипов эса ...

Саудия Арабистони "Қирол кубоги" 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Ан-Наср" ва "Абҳа" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда риёдликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувдаги голларга Ал-Нажи, Ал Ҳайбари ва Маран муаллифлик қилди. Криштиану Роналду асосий таркибда майдонга тушиб, 87-дақиқада алмаштирилди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов эса 75-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Шу тариқа, "Ан-Наср" ушбу ғалабадан кейин ярим финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!