"Ан-Наср" ишончли ҳисобда зафар қучди
Риёдликлар турнир жадвалида юқорилади
Саудия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Ал-Ваҳда" - "Ан-Наср" баҳси бўлиб ўтди ва унда риёдликлар ғалаба қозонишди.
Роналду 48-дақиқада боши билан мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Сўнгги дақиқаларда Мане ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Ан-Наср" турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.


Изоҳлар (0)