"Ан-Наср" тўхташни ўйламаяпти ҳам, энди Марселога таклиф юборилди!

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби трансфер ойнасини "ёндиришда" давом этади. Жамоа раҳбарияти энди "Интер" ярим ҳимоячиси Марсело Брозовични ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

"Sky Sports" нашрининг хабар беришича, риёдликлар футболчи учун аллақачон таклиф юборган. Раҳбарият Брозович учун 15 миллион евро тўлашга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, "Ан-Наср" Марселодан олдин Сауль Ньигез ва Ҳаким Зиеш каби футболчиларни ҳам нишонга олгани ҳақида хабарлар чиққанди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!