Ана бўлмаса! Роналдунинг опаси ниҳоят "ёрилди"
Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалия термасининг ЖЧ-2022дан чиқиб кетиши ҳақида кескин гапирди. Эслатиб ўтамиз, Қатардаги турнирнинг чорак финалида португаллар Марокашга имкониятни бой бериб қўйди (0:1).
"Кичик бир гуруҳ каламушлар Швейцария устидан қозонилган ғалабани Роналду устидан қозонилган муваффақият сифатида нишонлади. Улар учун Кришнинг бир умр захирада ўтириши байрам.
Шу сабабли биз жаҳон чемпионатини бой бердик. Улар бир ёқадан бош чиқаришни эплолмади, айрим футболчилар учун асосий таркибда майдонга тушиш марранинг охири бўлиб кўринди.
Терма жамоада клуб шаъни деган нарса бўлмайди, бу — мамлакат. Аммо, афсуски, Португалияда ҳали ушбу хусусиятлар яхши етилмаган", — деб ёзди Авейру ижтимоий тармоқда.
Фикрлар