Ана Иванович: Новак Жокович билан ҳеч қачон зерикмайман

Теннис бўйича дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси сербиялик Ана Иванович ҳамюрти Новак Жокович билан қандай муносабатда экани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен Новак билан болалигимизда танишганман. Ўша вақтда биз ҳали теннис билан шуғулланмасдик. Жокович, доимо, ҳазилни ўз вақтида қилади ва кайфиятни аъло даражада кўтара олади.

У билан аралаш жуфтликларда кўр маротаба кортга чиққанмиз. У билан ҳеч қачон зерикмайсиз, ҳаттоки, жиддий баҳсларда ҳам", – дейди Ана Иванович.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар