Ана холос! АПЛ ўйинларни 90 дақиқадан камайтирмоқчи

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси раҳбари Гордон Тэйлорнинг сўзларига кўра, АПЛ мавсумни тиклаган тақдирда, ўйинларни 90 дақиқадан камроқ ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

“Биз турли вариантларни кўриб чиқяпмиз: 90 дақиқадан кам ўйинлар ва нейтрал стадионлар.

Биз мусобақанинг адолатли ўтишини таъминлашимиз керак, шунинг учун ҳам уйдаги ва сафардаги ўйинларнинг аҳамияти ҳақида гаплашдик. Бундан ташқари, жамоалар таркиби худди чемпионат тўхтатилган пайтдагидек бўлиши керак”, - дейди Гордон.

Коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилган премьер-лига беллашувлари 8 июндан яна давом эттирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!