Ана холос! АҚШ, Буюк Британия ва бир қанча давлатлар Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) таркибидан чиқиб кетмоқчи
Хабарингиз бор, ҳозирда юзага келган сиёсий вазият туфайли бир қанча давлатлар россиялик Умар Кремльёв бошчилигидаги Халқаро бокс ассоциациясига қарши бойкот эълон қилмоқда.
Хусусан, АҚШ, Польша, Швейцария, Нидерландия, Ирландия, Чехия, Швеция, Канада, Украина, Германия, Норвегия, Буюк Британия каби давлатлар Тошкентда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилган.
Шунингдек, АҚШ ва Буюк Британия бошчилигидаги бир қанча Европа мамлакатлари IBA'дан чиқиб кетиб, янги ташкил қилинган "World Boxing" ташкилотига қўшилишга даъват этилмоқда.
Ушбу ташкилот IBA ва ХОҚ (Халқаро олимпия қўмитаси) ўртасидаги бокснинг Олимпиададаги келажагига таҳдид солаётган зиддият туфайли ташкил этилган бўлиб, Олимпиадада боксни сақлаб қолиш асосий мақсад қилиб қўйилган.
Фикрлар