Ана холос! Аргентинанинг энг номдор жамоаси WhatsApp орқали ўзига янги футболчи қидиряпти

Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби янги футболчиларни қидириш бўйича ноодатий селекция ўтказишга қарор қилди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, клуб ушбу жамоада ўйнашни хоҳловчиларга ўзлари иштирок этган расмий учрашувлардан олинган видеолавҳаларни WhatsApp мессенжери орқали юборишни сўраган. Ушбу усул жуда тез оммалашиб кетди ва клубга 75 кун ичида 7 мингдан ортиқ видео келиб тушди. Натижада, улар орасидан 40 таси танлаб олинди.

“Ривер Плейт” спорт директори Густаво Гроссининг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа устида 14 киши иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, “Ривер Плейт” 35 карра Аргентина чемпиони ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)