Ана холос: Арман Царукян кино юлдуз билан жанг қилиши мумкин эди, бироқ...

  • 04.01.2026 11:48
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 2025 йил 30 декабрь куни Ереванда грэпплинг бўйича "Hype FC" турнири ўтказилди.

Tecno

Марказий баҳсда эса UFC жангчилари – Арман Царукян ва Шара Буллет ўзаро кураш олиб бориб, якунда муроса кўчасини танлашганди. 

Бироқ бугун пайдо бўлган маълумотларга кўра, Арманнинг рақиби аслида бошқаси бўлиши керак экан. Аниқроғи, режа бўйича Царукян ўша кечада британиялик киноюлдуз Том Харди билан кураш олиб бориши лозим эди. Бироқ Харди фильмда суратга тушаётгани сабабли мазкур таклифни рад этишга мажбур бўлган ва якунда Шарабутдин Магомедов рақиб сифатида танланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!