Ана холос! Азар "эл-класико"ни ўтказиб юборади
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Бельгиялик футболчи сентябрь ойида ўнг оёғидан жароҳат олган эди. Шифокорлар унга кейинчалик жароҳат асоратларидан буткул фориғ бўлиш учун ҳозир даволанишда шошмасликни маслаҳат бермоқда.
"Барселона" - "Реал" учрашуви 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Фикрлар