Ана холос! "Барса" собиқ бош мураббийи Мадрид клубини бошқариши мумкин

"Атлетико" Диего Симеонени истеъфога чиқариш варианти устида бош қотирмоқда. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар берди. 

Раҳбарият аргентиналик мураббийга тўлиқ ишонч билдирганига қарамай, клуб бошқа вариантларни ўрганиб чиқмоқда. 

Асосий даъвогар "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳисобланади. Мадридликлар унинг тажрибаси, етакчилик ҳислати ҳамда ғалаба қозониш менталитетини қадрлайди. 

Шундай бўлса-да, раҳбарият Симеоне бошчилигидаги жамоа Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишидан умидвор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!