Ана холос: “Барса”ни Клопп бошқарадиган бўляпти

“Барселона” раҳбарияти икки йилдан ошиқ вақт давомида жамоани бошқариб келаётган Хави Эрнандес ўрнига бошқа бош мураббий олиб келишни режалаштирмоқда.

El Nacional нашрининг таъкидлашича, испаниялик мутахассис ўрнини “Ливерпулшь”да ишлаётган Юрген Клопп эгаллаши кутиляпти.

Манбага кўра, германиялик мутахассис кейинги пайтда “Барселона” президенти Жоан Лапорта билан кўп мулоқот қилмоқда. Бунинг натижасини клуб мутасаддилари тажрибали мураббийни жамоага таклиф этиладиган номзодлар рўёхатига қўшди.

Яқинда Жоан Лапорта клуб спорт директори Деку билан учрашув ўтказиб, Хави Эрнандеснинг келажагини муҳокама қилгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Хави Эрнандеснинг ўзи ҳам клубдаги келажагига жорий мавсум якунланганидан кейин ойдинлик киритилишини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Шуҳрат
21/12/2023 11:48
Русча матн қолиб кетибди (11:48 ҳолатига)