Ана холос! Бу тур андижонликлар “Навбаҳор” мухлисларини ортда қолдиришди
29-31 октябрь кунлари Суперлигада 23-тур ўйинлари ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларига оид маълумотларни тақдим этди.
Тур ўйинларига жами 24530 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 3504ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Андижондаги “Андижон” – “Бунёдкор” беллашувида қайд этилди - 6425.
Эътиборлиси, турнинг марказий қарама-қаршиликларидан бири сифатида қаралган “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувига 5530 ишқибоз ташриф буюрди холос. Авваллари Намангандаги ўйинларда бошқа беллашувларга қараганда кўпроқ мухлис кузатиларди.
Энг кам ишқибозлар Тошкент вилоятида. АГМК – “Локомотив” баҳсини 1115 томошабин ўйингоҳга тушди.
Қуйида 23-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
АНДИЖОН – БУНЁДКОР 1:1. 6425 томошабин
НАВБАҲОР – НАСАФ 1:1. 5530 томошабин
СЎҒДИЁНА – ДИНАМО 3:0. 4600 томошабин
БУХОРО – ҚЎҚОН-1912 0:1. 3320 томошабин
ПАХТАКОР – СУРХОН 3:1. 2220 томошабин
ҚИЗИЛҚУМ – МЕТАЛЛУРГ 1:1. 1320 томошабин
АГМК – ЛОКОМОТИВ 1:1. 1115 томошабин
Фикрлар
Basharasiga ....... ashi