Ана холос! “Челси” бутун таркибдан воз кечди
“Челси” бош мураббийи Грэм Поттер юқори савияли ўйинчиларнинг ҳаддан кўплиги унга жамоани бошқаришга халақит қилаётганидан нолиган эди.
The Telegraph нашрининг маълум қилишича, мутасаддилари ёзги трансферлар вақтида жами 11 нафар футболчидан воз кечишга қарор қилган.
Биринчилардан бўлиб, “аристократлар” сафини аввалги бош мураббий таклиф қилган Пьер-Эмерик Обамеянг тарк этиши керак. Шунингдек, кетадиганлар рўйхатига анча машғур юлдузлар, хусусан, Ҳаким Зиеш, Кристиан Пулишич, Кай Хаверц, Эдуар Менди, Мэйсон Маунт, Матео Ковачич, Рубен Лофтус-Чик, Конор Галлахер, Трево Чалоба ва Денис Закария ҳам киритилган.
Грэм Поттер ёш ва курашувчан жамоа шакллантиришга бел боғлаган. Унинг ҳаракатлари клуб хўжайини Тодд Бёли қўллаб-қувватламоқда.
Фикрлар