Ана холос! "Челси" футболчиси 28 ёшида терма жамоадаги фаолиятини якунлади

“Челси” ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш Африка Миллатлар кубогидан сўнг Марокаш терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

"Мен Марокаш терма жамоасига қайтмайман. Бу менинг якуний қарорим. Энди бор эътиборимни "Челси"нинг ўйинларига қаратаман. Мухлисларнинг муносабатини тушунаман, улар учун афсусдаман", - дейди марокашлик футболчи.

28 ёшли футболчи Марокаш терма жамоаси сафида 13 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширган.

Зиеш жорий мавсумда премер-лигада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!