Ана холос! Дания "Евро-2020" мезбонлигидан воз кечиши мумкин

Дания футбол федерацияси президенти Йеспер Меллер мамлакат “Евро-2020” ўйинларини ўзида қабул қилишдан бош тортиши мумкинлигини айтди.

Таъкидлаш керакки, УЕФА “Евро-2020”ни коронавирус сабаб келаси йилги қолдирган эди. Мусобақа эса Европанинг 12 та шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Мезбон шаҳарлар орасида Дания пойтахти Копенгаген ҳам бор.

Бироқ, Дания ҳукумати “Евро-2020” ва “Тур де Франс” кўпкунлик велопойгаси ўртасида танлов қилиши керак. Боиси, ҳар иккала мусобақа ҳам пандемия сабаб 2021 йилга қолдирилди ва улар келаси йил бир ҳил вақтда бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!