“Сити” рекорд трансферга тайёрланмоқда

Бундеслигада иштирок этаётган “РБ Лейпциг” жамоаси қанот ҳужумчиси Ян Диоманде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконига эга бўлди.

 Англия матбуотининг ёзишича, “Манчестер Сити” иқтидорли ўйинчини олиш учун катта маблағ сарфлашга тайёргарлик кўряпти.

Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, “РБ Лейпциг” 19 ёшли истеъдоди учун 100 миллион евро талаб қилмоқда, чунки клубнинг асл мақсади — янги трансфер рекордини ўрнатиш.

Ҳозирги пайтда “РБ Лейпциг” тарихидаги энг йирик сотув Йошко Гвардиолнинг 88 миллион евро эвазига айнан “Манчестер Сити” клубига ўтиши ҳисобланади.

Жорий мавсумда Диоманде барча мусобақаларда 19 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, Диоманденинг бозор баҳоси 45 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!