Ана холос! Дания терма жамоасида ўйнаган футболчи коронавирусга чалинди
Даниялик машҳур собиқ футболчи Томас Каленберг коронавирусга чалинди.
Берилган маълумотларга қараганда 36 ёшли Каленберг Амстердамдаги сафари чоғида ушбу вирусни юқтириб олган. Шифокорлар унинг аҳволи яхшилигини айтишмоқда.
Маълумот учун, Каленберг фаолияти давомида "Брондбю", "Осер", "Вольфсбург" ва "Эвиан" клубларида тўп сурган. Дания терма жамоасида эса 47 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга эришган.
Фикрлар