Ана холос! Эртанги финалининг битта чиптаси ёки таклифномасига бир неча киши кириши мумкин

Хабарингиз бор, шу кунларда “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичи ўтказилмоқда.

Бугун мусобақанинг ярим финал ўйинлари ўтказилади. Унда майдонга тушадиган жамоалар гуруҳ босқичини мағлубиятсиз ўтказди. Мусобақада курашни давом эттираётган кучли тўртлик орасида фақатгина Навоий вилояти Навбаҳор туманининг “Челачи” жамоаси очко йўқотган. Улар гуруҳ босқичида иккита ғалаба ва бир дуранг қайд этишди. Қолган учта жамоа эса гуруҳ босқичини йўқотишларсиз якунлади. Жумладан, Тошкент шаҳри Бектемир тумани “Иқбол” маҳалласи жамоасининг учта ўйинда ҳам қўли баланд келган бўлса, “Оққамиш” (Қашқадарё) ҳамда “Навкент” (Наманган) жамоалари ҳисобида иккитадан ғалаба бор.

Бугун соат 17:30да бошланадиган ярим финал ўйинларида “Челачи” – “Оққамиш” ҳамда “Иқбол” – “Навкент” жамоалари ўзаро куч синашади.

Дарвоқе, эртага “Миллий” стадионда бўлиб ўтиши режалаштирилган финал ўйинига чипталар тайёр бўлди. Уларни сиз бемалол 28 август куни “Миллий” стадион кассаларидан олишингиз мумкин. Чипталар бепул тарқатилади ва стадионга киришда ортиқча муаммолар туғилмайди. Битта чипта ёки таклифномага бир неча киши кириш имкониятига эга.

“Чарм тўп-2019”. Ярим финал

27 август, соат 17:30

“Челачи” (Навоий) – “Оққамиш” (Қашқадарё)

“Иқбол” (Тошкент ш.) – “Навкент” (Наманган)

Финал

28 август, соат 18:00

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!