Ана холос! Евро-2020 да вақтинчалик футболчи алмаштиришга рухсат берилиши мумкин

Бугун, 28 ноябрь куни Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтади.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра йиғилиш давомида футболда ҳам вақтинчалик футболчи алмаштиришларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилади. Мураббийларга майдонда ўйин давомида мия чайқалишини бошдан кечиргани тахмин қилинган футболчиларни вақтинча алмаштириш имкони берилиши мумкин.

Агар ушбу таклиф қабул қилинса, ундан келаси йил бўлиб ўтадиган Евро-2020 мусобақаларидаёқ фойдаланиш мумкин.