Ана холос: Франциянинг энг зўр ҳужумчиси жаҳон чемпионатидан қолиб кетди
Франция чемпионатининг энг зўр тўпурари совринига “Ренн” ҳужумчиси Эстебан Леполь лойиқ топилди. Франциялик ҳужумчи 2025-2026 йилги мавсумда рақиблар дарвозасига 21 та гол уриб, рақобатчилари – аргентиналик Хоакин Паничелли (16 та гол) ва англиялик Мейсон Гринвудни (16 та гол) ортда қолдирди.
26 ёшли Эстебан Леполь Лига 1 тўпурарлари пойгасида ғолиб чиққанига қарамай, 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Франция терма жамоасидан четда қолди.
Сўнгги ҳафталарда моҳир ҳужумчининг Франция миллий терма жамоаси сафига чақирилиши атрофида жуда кўп баҳс-мунозаралар бўлаётган эди.
Бироқ, якунда бош мураббий Дидье Дешам ушбу вариантдан воз кечиб, Маркус Тюрам ва Жан-Филипп Матета каби тажрибалироқ ҳужумчиларга ишонч билдиришни афзал кўрди.

Фикрлар