Ана холос! Гюлер жароҳати сабаб АҚШдан Мадридга қайтариб юборилади

"Реал" футболчиси Арда Гюлер жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича, футболчининг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиққан. 

Клуб расмий сайтидаги хабарга кўра, Арда ўнг тиззасини шикастлаб олган. У яқин соатлар ичида Мадридга учиб кетади ва ўша ерда даволаниш ишлари давом эттирилади. 

Маълумот ўрнида, бугун АҚШдаги йиғин доирасида "Реал" тунги вақт 02:00 да "Барселона"га қарши баҳс олиб боради. Табиийки, Гюлер бу ўйинда "қироллик клуби"га ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!