Ана холос! ИИВ шериклари картасидаги пулни ўзлаштирган футболчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди

Профессионал футбол клуби футболчилари Жиззах вилоятида 1993 йилда туғилган Қ.Б ва Сурхондарё вилоятида 1994 йилда туғилган А.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк карталаридаги умумий 18.341.250 сўм пулларини ечиб олинганлигини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс футбол клуб жамоаси аъзоси Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 2004 йилда туғилган М.М. эканлиги аниқланган.

М.М. ушбу жиноятни футбол клуби жамоаси машғулотлар ўтказган вақтда футболчилар буюмлари қолдирилганлигидан фойдаланиб телефон қурилмаларидан банк картаси уланган сим-карталарни ўзининг қурилмасига ўтказиб, СМС-хабарномаларни қўлга киритиш йўли билан амалга оширганлиги маълум бўлди.

М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!