Ана холос: “Кальяри” дарвозабонини ўзгартирадиган бўлди
А Серия дебютанти “Кальяри” чемпионатнинг олтита ўйинида атиги икки очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.
Жамоанинг асосий дарвозабони Борис Радунович голга олиб келган хатоларга йўл қўймоқда. Хусусан, сербиялик посбон “Болонья”га қарши ўтказилган баҳсда тўпни қўлидан чиқариб юборганидан кейин рақиб сўнгги дақиқада ғалаба голини урган эди.
Олтинчи турда “Милан”га қарши беллашувда ҳам Радуновичнинг хатоси “Милан”нинг икки голига замин яратди.
Маълумотларга қараганда, бош мураббий Клаудио Раньери “Фиорентина” билан бўладиган кейинги беллашувда дарвозани ёзда “Клуж” клубидан трансфер қилинган Симолне Скаффетга топширишга қарор қилган.
Фикрлар