Ана холос! Касильяс юрак хуружини бошдан кечирди
"Порту" клуби дарвозабони Икер Касильяс юрак хуружидан сўнг касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 37 ёшли испаниялик посбон жамоанинг эрталабки машғулотларидан сўнг ўзини ноҳуш ҳис қила бошлаган. Шундан сўнг у шифохонага олиб борилган.
Маълумотларга қараганда айни дамда Касильяснинг ҳолати барқарор эканлиги айтилмоқда. Бироқ, у катта эҳтимол билан бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, Касильяс жорий мавсум “Порту” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 18тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.
Фикрлар